Тошкент автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежида

“Мустақиллик куни” ва “Билимлар куни” мунособати

билан ташкил этилган байрам тадбири

 

БАЁННОМАСИ

 

        Ўтказилган сана:                                                             2 сентябрь 2017 йил

        Ўтказилган жойи:                                                          ТАЙКҲК саф майдони

        Қатнашдилар:                                                                ТАЙКҲК жамоаси, 660 нафар

                                                                                     ўқувчи ва ота-оналар

 

 

 

Коллеж ҳовлиси байрамона кўринишда. Ён атроф Ватанимизни мадҳ этувчи “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!”, “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан”, “Ўзбекистон ягона Ватан”, “Юртим, сенга жоним фидо”, “Салом коллеж” каби гўзал сўзлар битилган плакатлар, ранг баранг шарлар, гуллар ва турфа хил байроқчалар билан безатилган.

Байрам тантанасига маҳалла вакиллари, бошқарма ходимлари,
ота – оналар, фахрий устозлар, “Ёшлар иттифоқи” вакиллари таклиф этилган.

Коллеж ҳовлиси бўйлаб ёқимли мусиқа таралади. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи Мадҳия  садолари остида олиб кирилди.

Тадбирни очиш учун сўзни коллежимиз директори Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, Фахрий автотранспортчи, “Ўрта махсус касб-ҳунар фидойиси” кўкрак нишондори, Тошкент шаҳар халқ депутатлар кенгаши депутати Жасур Рафиқович Кульмухамедовга берилди. Коллеж директори ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 26 йиллиги байрами ва янги 2017-2018 ўқув йилининг бошланиши шу билан бирга Қурбон Ҳайит айёми билан барча йиғилганларни табриклаб, янги ўқув йили 1-босқичга қабул қилинган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини Тошкент автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежига ўқувчилар сафига қабул қилинганлиги билан чин қалбдан муборакбод этди. Ота-оналарга фарзандларини Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашда,  Ватанимизни келажаги учун ўз хиссасини аямайдиган, касб-ҳунар эгаси этиб таълим-тарбия беришда коллеж  бор куч-ғайратини аямайди деб ўз сўзини якунлади. Байрам билан қутлаш учун Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази вакили Кенжаев Юнус Чинташович тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик байрами ва янги ўқув йилининг бошланиши билан табриклаб ўтди.

Байрам табригидан сўнг ёш умидли “Овоза” гуруҳи ўз чиқишлари билан ўқувчи ёшларни қутлашди.

Тадбирга Чилонзор тумани ҳокими Ҳидоятов Даврон Абдуфаттохович ва ҳоким ўринбосари Холметов Абдураҳим Абдугафурович ўз табрикларида юртбошимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилингани, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалиётга тадбиқ этилаётгани халқимизнинг бахтли ҳаёт кечириши, эртанги кунга бўлган юксак ишончини янада ортишига сабаб эканлиги, бунинг замирида етишиб келаётган ёш авлодни фаровон турмуши, бахтли ҳаёт кечиришидан дарак эканлигини  алоҳида байрам иштирокчиларига билдириб ўтдилар.

Ёш истеъдодли хонанда С.Ризаев ўқувчи ёшларни байрам билан табриклаб ўзининг Ватанни мадҳ этувчи куй қўшиқлари билан тадбирни давом эттирди.

Коллеж ота-оналар кенгаши раиси З.С.Қаюмова ва кенгаш аъзолари шу билан бирга янги қабул қилинган ўқувчиларни ота-оналаридан Н.И.Исматова, К.Н.Камоловлар фарзандларига қолаверса устоз ва мураббийларни Мустақиллик айёми ва янги ўқув йилининг бошланиши билаг табриклаб, ўзларининг самимий тилакларини билдириб ўтдилар.

Табриклардан сўнг, ўқувчилар томонидан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти О.Назарбековнинг “Мендирман” қўшиғи асосида тайёрланган саҳна кўринишини намойиш этдилар.

Директор Кульмухамедов Жасур Рафикович барчани коллеж маъмурияти ва фахрий ўқитувчилари билан таништириб ўтди.

Тадбир сўнггида янги 2017-2018 ўқув йилини бошлар экансиз, барчага омад ва ишларида юксак баркамоллик тилаб ўтилди ва ҳурматли меҳмонлар ва азиз устозлар Ватанимизни равнақ топиши йўлида, ёшларни ҳар томонлама етук илмга чанқоқ ва комил инсон бўлиб вояга етишларини таъминлашдаги машаққатли меҳнатингизда  ҳеч қачон чарчаманг деб эзгу ниятлар билдирилди.

Шу билан тадбир якунланиб, ҳар бир гуруҳда “Мустақиллик ва хотира дарслари”ни ўтишга ижозат берилди.

 

Маънавият ва маърифат ишлари

бўйича директор ўринбосари                                             А.А.Тўлаганов

 

 

 

 

 

 

Тошкент автомобиль ва йўллар

касб-ҳунар коллежи

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 26 ЙИЛЛИГИ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН “МУСТАҚИЛЛИК КУНИ” ВА ЯНГИ 2017-2018 ЎҚУВ ЙИЛИНИНГ БОШЛАНИШИ  “БИЛИМЛАР КУНИ” БАЙРАМИГА БАҒИШЛАБ
2 СЕНТЯБРЬ КУНИ КОЛЛЕЖДА ЎТКАЗИЛГАН

ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОНМАВЗУСИДА БАЙРАМ ТАДБИР

БАЁННОМАСИ

 

 

 

ТОШКЕНТ-2017

Leave a Comment