Тошкент автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи
1-октябрь «Устоз ва мураббийлар куни»га бағишланган “Устозим, сизга таъзим” мавзусидаги
байрам тадбири
БАЁННОМАСИ
2017 йил 30 сентябрь Коллеж мажлислар зали
Қатнашдилар:
Коллеж директори Ж.Р.Кульмухамедов
ММИБДЎ А.А.Тўлаганов
ЎИБДЎ С.О.Миршахўжаев
КТБДЎ С.С.Раҳимбердиев
Коллеж психологи Б.Э.Тошматов
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
коллеж БТ кенгаши раиси И.Б.Иброҳимов
Ўзбекистон халқ артисти М.Бекжонова
Муқимий номидаги давлат мусиқали
драма театри актёри Р.Қодирхонов
Коллеж илмий педагогик жамоаси
ҳамда коллеж 1-босқич ўқувчилари
Байрам куни. Коллеж ҳовлиси. Ўқувчилар коллеж кириш ҳудудида устозларни кутиб олиш учун шай. Мусиқа садолари янграб турибди. Ҳамма хурсанд. Кун жуда ажойиб ва яхши кайфият билан бошланди.
Куннинг иккинчи ярмида устозларга бағишланган “Устозим, сизга таъзим” мавзусида байрам тадбири ташкиллаштирилди. Тадбирни очиш учун сўз коллежнинг касбий таълим бўйича директорнинг ўринбосари С.Рахмонбердиевга берилди. У ўз сўзида: Ҳар биримизнинг юрагимизда мўжаз ёғду-илм нурини ёқа олган инсонлар – устозларимиз ҳақида қанча гапирсак, улар шаънига қанча таъриф келтирсак, шунча оздек туюлади. Азиз, меҳри дарё устозлар! Байрамингиз муборак бўлсин! Доимо шогирдлар ардоғида бўлинг! Машаққатли ва шарафли ишингиздан ҳеч қачон чарчаманг! Сиздек фидойи ва жонкуяр инсонлар қаршисида бутун олам таъзим қилса арзийди. Яратганга шукроналар бўлсинки, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Ҳар қандай тинч юртга, мусаффо осмонга байрамлар, кўнгил очишлар ярашади.
Мустақилликнинг ўтган асрга татигулик 26 йилида ҳар жабҳада бўлгани каби таълим соҳасида жуда катта ислоҳотлар амалга оширилганини гувоҳи, шоҳиди бўлиб келмоқдамиз. Ўтган ҳар бир кун, ҳар бир ой, йил ўзига хос ютуқлар ва бунёдкорликлар билан ўтганига амин бўламиз. Бугун эса ана шу янгиланиш ва бунёдкорлик, изланиш ҳамда ташаббускорлик келажагимиз эгалари бўлган фарзандларимиз камолоти, уларнинг ёрқин истиқболи учун хизмат қилаётганининг, ижобий режалар бераётганини кўриб турибмиз.
Давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган хайрли ишлар ватандошларимиз қалбида келажакка ишонч ва умид уйғотади. Энди олдимизда эришган ютуқларимизни янада кўпайтириш ҳар биримизнинг зиммамизга катта масъулият юклашини, ишон ва ғайрат билан ишлашимиз вазифасини ҳам қўймоқда. Ана шу вазифаларни хормай-толмай бажаришда ҳамкасбларимга сабр-тоқат, барча ўқитувчиларимизга ўз олдиларига қўйилган вазифаларини бажаришларида куч-ғайрат тилайман. Байрамингиз муборак бўлсин азиз устозлар!
Одам дунёга келгач, балоғатга етиб, илм – маърифат сари интилади. Билмагани билиб олиш пайида бўлади. Илм ўрганиб, касб эгаллайди. Инсон қай бир касб ёки ҳунарни эгаллаган бўлмасин, унинг асосида устозининг тинимсиз меҳнати беминнат ёрдами намоён бўлади деб сўзлаб ўтди.
Ёшларимизнинг мустақил ҳаётга дадил қадам қўйишларида, келажакда ўз ўрни ва мавқеига эга бўлишларида устозларимизнинг хизмати беқиёсдир. Шунинг учун устозларимиз нафақат байрам кунида, балки доимо эъзоздадир.
Коллежнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан азиз устозларга бағишлаб мазмунли шеърлар, ашула ва рақс, саҳна кўринишлар байрам совғаси бўлди. Ўқувчилар жонли ижрода мусиқа анжомлари ёрдамида ўз мусиқий гулдасталарини тақдим этдилар, мусиқа жўрлигида эса азиз устозлар ҳиром айладилар. Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти М.Бекжонова ҳамда Муқимий номидаги давлат мусиқали драма театри актёри Р.Қодирхоновларнинг ижодий чиқишлари намойиш этилди.
Тадбир сўнггида 2017-2018 ўқув йили давомида фаол ишлаган ва коллеж равнақи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган устозларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Чилонзор туман бошланғич ташкилоти кенгаши раиси Б.Зиёвуддинов томонидан берилган ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Маънавият ва маърифат ишлари
бўйича директор ўринбосари А.А.Тўлаганов