Тошкент автомобиль вайўлларкасб-ҳунар коллежида

21 октябрь “Ўзбектилига давлат тили”мақоми берилган кун мунособати билан “Она тилим жаранги олам узра таралгай”номли байрам тадбири

БАЁННОМАСИ

 

2017 йил 21октябрьТошкент шаҳар

 

Қатнашдилар:

 

Коллеж директори                                          Ж.Р.Кульмухамедов

 

Маънавият ва маърифат ишлари

бўйича директор ўринбосари                                   А.А.Тўлаганов

 

Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари           С.О.Миршахўжаев

 

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

БТ етакчиси                                                                      И.Б.Иброҳимов

 

Она тили ва адабиёти цикли ўқитувчилари

ва 165 нафар ўқувчи

 

Жамиятнинг маънавий юксакликка кўтариш, комил инсонни тарбиялаб етиштириш ўзбек халқининг азалий орзуси бўлган. Айниқса, Истиқлол даври миллий мустақиллик мафкураси янги авлод маънавий камолатини жуда тақазо этади.“Ватан остонадан бошланади”, дейди улуғ халқимиз. Давлатни давлат бўлиши учун ўз тили бўлиши лозим. Лекин туркий халқ ўртасида Ўзбекистонни – Ўзбекистон бўлишига минг асрлар давомида, аниқроғи15 асрда мустақил тил сифатида шаклланган.Манбаларда кўрсатилишича, туркий халқлар 800 йиллардан 1929-30 йилларгача араб ёзувида, 1929-40 йилларда лотин графикасидаги ўзбек тили, 1940 йилнинг
7 майидан бошлаб рус алифбосидаги кирилл ёзуви асосида иш олиб борилди. 1989 йил 21 октябрда “Тил қонуни” қабул қилиниб ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилди. Ўзбекистонни 1991 йил
1 сентябр мустақил давлат сифатида эътироф этилгандан сўнг,
1993 йил 2-сентябрда босқичма – босқич кирилл графикасидан лотин графикасига асосланган ўзбек алифбосига ўтиш ҳақидаги Қонун қабул қилиниб, амалда ижро этилмоқда.

Байрам тадбирини коллеж маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари А.А.Тўлаганов очиб бериб, ўзбек тилининг давлат миқёсидаги аҳамияти қанчалик катта эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Унинг шу бугунги кундаги мавқеига эришгунига қадар не кунларни ўтказгани ҳақида айтиб ўтди.

Тадбир истеъдодли ўқувчилар томонидан тайёрланган чиқишлар билан давом этди. Тадбирга йиғилганлар ўқувчиларнинг ижодий чиқишларидан баҳраманд бўлдилар. Ўқувчилар барчага тил миллатнинг улкан бойлиги ва бебаҳо мулки эканлиги ҳақидаги қимматли маълумотларни келтириб ўтдилар. Она тили ҳаётни билиш, ўқувчиларда аҳлоқий тушунчаларни шакллантириш, ёш авлодни шахсий сифатларини тарбиялаш воситаси бўлиб хизмат қилади.

Манна шу йилларда эришганларимиздан йўқотганимиз устунлашиб кетди. Чўлпон, Фитрат, А.Қодирий, Усмон Носир каби халқимиз, тилимиз миллатмиз.Биз, Авлиё-ю, Олими-ю, донишманди олам сирин очган сарбози-ю саркардаси, от ўйнатиб Дуне кезган туркий қавмиз. Улуғ боболаримизнинг тангридан динидан ҳалоликдан бошқа эътиқодлари бўлмаган.Биз боболаримиз билан Она-Ватанимиз билан фахрланамиз!Миллийлигимиз улоқ-улоқ бўлган замонлар… Биз у даврларни турғунлик, шахсга сиғиниш деб ёзиб ўтганмиз. Ўша йилларда нафақат тилимиздан балки миллий урф-одатларимиздан мерос қолган удумларимиз, динимиздан фидоийлари, хотирамиз меҳробидан ўчмас чироқлар каби жой олган.

Мана Оллоҳга минг раҳматлар бўлсинки ўз мустақиллигимизга, ўз тилимизга, ўз гербимизга, мадҳиямизга ва байроғимизга эришдик. Бунинг учун юрт бошимиз И.Каримовнинг ҳиссалари каттадир. Ўзбекистонни бундан бир неча йил аввал чет давлатлар танимас эди. Ҳозирги кунга келиб бутун дунёга танилмоқда. Биз ўз Ватанимизни, ўз она тилимизни севамиз, ардоқлаймиз.

Тадбир сўнггида фаол иштирок этган ўқувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

 

 

 

Маънавият ва маърифат ишлари

 бўйича директор ўринбосари                                      А.А.Тўлаганов

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БТ етакчиси              И.Б.Иброҳимов

 

 

Leave a Comment