2017 йил 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишлаб “Конституция бахтимиз қомуси” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирни Умумтаълим фанларига ихтисослашган марказининг “Ижтимоий фанлар” цикли билан ҳамкорликда 200 нафар ўқувчилар иштирокида ўтказилди.

Тадбирда фаол қатнашганлиги ҳамда деворий газеталар танлови ўтказилди. Биринчи ўринни 97-17 эк рус гуруҳи, иккинчи ўринни 87-17 тк ва учинчи ўринни эса 82-17 тк гуруҳи эгаллашди фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Коллежнинг АРМда сиёсий адабиётлар “Қонун ва қомус” бурчаги ташкил этилди. 7 декабрь куни биринчи жуфтликда гуруҳларда “Инсон ва қонун” мавзусида сиёсий соат ўтказилди.

 

Ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол шахс, ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси материаллари асосида Ўзбекистон Миллийтелерадио компанияси томонидан тайёрланган “Кейинги бекат” номли хужжатли фильм декабрь ойининг биринчи ҳафтаси давомида коллеж ўқувчилари ўртасида намойиш этилди. Ўқувчиларнинг қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Leave a Comment