ТОШКЕНТ АВТОМОБИЛ ВА ЙЎЛЛАР КАСБ ХУНАР КОЛЛЕЖИДА 14- ЯНВАРЬ «ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ » ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ТАШКИЛ ТОПГАНЛИГИНИНГ 26 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎТКАЗИЛГАН ТАДБИР
БАЁННОМАСИ
“13” январь 2018 йил Тошкент шаҳри
ҚАТНАШДИЛАР: Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари С.О.Миршахўжаев, маьнавий ва маьрифий ишлар бўйича директор ўринбосари А.А.Туляганов, истефодаги подпольковник А.А.Кучкаров, ҳалқ таьлими аьлочиси, журналист Ш.Р.Ёқубов, мехнат фахрийлари О.А.Каримов, М.Е.Михайлов, “ЁЧҚБТ” фани кафедра мудири, майор А.А.Эргашев, захирадаги подполковник Н.Мўминов, захирадаги лейтенантлар А.Абдуллаев, К.Иноятов, Р.Рузиев, У.Исроилов, А.Абдуллаев педагог-ходимлар ва ўқувчилар .Жами 240 киши.
КУН ТАРТИБИ:
- 14-январь “Ватан ҳимоячилари куни” байрам тадбирларини ўтказилиши.
2.Тадбирни коллеж ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбияланишларидаги ўрни.
ЭШИТИЛДИ: Йиғилишни коллеж ўқув ишлари бўйча директор ўринбосари С.О.Миршахўжаев очиқ деб эьлон қилиб барча йиғилиш иштирокчиларини Қуролли Кучларимиз ташкил топганлигининг 26 йиллиги билан тақдирлади. Мустақилликка эришганимиздан то шу даврга қадар босиб ўтилган муддат ичида тинчлик ва ҳавфсизлик ,чегараларимиз дахлсизлиги, миллий армиямизнинг профиционал даражада шакилланганлиги , ҳарбий ҳизмат ҳар бир эр кишининг ғурур ва бурчига айланганлигини мамнуният билан таькидладилар.
14-январь “Ватан ҳимоячилари куни” тадбирининг очилиш
жараёнидан лавҳалар.
Байрам тадбирига таклиф қилинган истефодаги подпольковник А.А.Кучкаров, ҳалқ таьлими аьлочиси, журналист Ш.Р.Ёқубов, мехнат фахрийлари О.А.Каримов, М.Е.Михайловлар сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Юртимиз тинчлигини сақлашдаги ўрни, унинг эгаллаган юксак мавқейи, ўқувчилар ўртасида ватанпарварлик, ҳарбий ҳизматга бўлган қизиқишни ортиб бориши каби фикрларини баён қилдилар.
Шундан сўнг тадбир “Шунқорлар” ҳарбий спорт мусобақалари иштирокчилари томонидан ташкил этилган ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги саф қўшиқлари ва шиорлари ҳамда, улар томонидан ташкил этилган ватанпарварликни акс эттирувчи саҳна кўринишлари , ашула ва рақслар тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.
Тадбир иштирокчилари ва фаҳрийларни табриклаш жараёнидан лавҳалар
СЎЗГА ЧИҚДИ: Коллеж ҳарбий таьлим ўқитувчиси, подполковник Н.Муминов сўзга чиқиб тадбирда йиғилганларни яна бир бор Қуролли Кучларимизнинг ташкил топганлигини 26йиллиги билан тақдирлади, йиғилиш иштирокчиларини ўқиш ва ишларида, Ватан олдидаги муқаддас бурчларини адо этишларида муваффаққиятлар тилади.
ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Оммавий ватанпарварлик ойлиги тадбирларига бағишланган учрашув, суҳбат ва йиғилишлар 2017-2018 ўқув йили давомида олиб борилиши белгилаб қўйилсан
- Ўқувчиларни ватанпарварлик ва ҳарбий хизматга садоқат руҳида тарбиялаш ишлари кучайтирилсин.
- Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Мудофаа бўлими , Чилонзор тумани Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти билан режали ишлар давом эттирилсин.
- Ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий музейи, “Шон шараф” музейи , А.Темур давлат музейларига ташрифлари амалга оширилиши давом эттирилсин.
Маьнавий ва маьрифий ишлар
бўйича директор ўринбосари А.А.Туляганов
Ҳарбий таьлим раҳбари, майор А.А.Эргашев