- Коллежда 2018-2019 ўқув йилининг бошланиши ва Ўзбекистон Мустақиллигининг
27 йиллигини муносиб тантанали руҳда кутиб олинди. - 2018-2019 ўқув йили 7 сентябрь куни коллеж маъанавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари билан биргаликда Ёшлар иттифоқи етакчиси томонидан академик гуруҳларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг касб-ҳунар таълим муассасалари бошланғич ташкилоти Ташкилий тузилмаси томонидан белгиланган 8 та йўналиш бўйича лидер ўқувчилар сайланди.
- Коллеж билан Чилонзор тумани ИИО ФМБси билан доимий ҳамкорлик йўлаг қўйилган бўлиб, ҳар куни мавжуд 44 та гуруҳда таҳсил олувчи ўқувчилар одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этишлари тўлиқ назоратдан ўтказилади.
- 10-20 сентябрь кунлари давомида Тошкент автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежида педагог-ходимлар ва ота-оналар билан биргаликда “Кийиниш маданияти, таълим тизимида одоб аҳлоқ талаблари ва миллий рух” мавзусида навбатдаги ота-оналар йиғилиши ўтказилди.
- 20 сентябрь куни Коллежда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази, Чилонзор тумани ДХХ ҳамда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Гиёҳвандлик-умр заволи” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
- Коллежда ҳар куни эрталабки ахборот соати ўтказиш йўлга қўйилган.
- Соғ танда, соғлом ақл. Коллежда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
20 сентябрдаги жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши биносида ўтказилган видеоселектор йиғилишлари баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлардан лавҳалар - 21 сентябрь куни Коллежда “Азиз ва ягонасан, жонажон Ўзбекистоним!” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирга Ўзбек миллий академик драмма тетри актёрлари Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Мадина Мухторова, Меҳриддин Рахматовалар иштирок этдилар.
- Эрталабки сафланишда Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳамкорлигида “пайшанба-ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш профилактика куни” муносабати билан доимий йиғилиш ўтказиш йўлга қўйилган.
- Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 5 февралдаги “Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 85-сонли қарори ижроси бўйичакунлик ўқувчилар назорати йўлга қўйилган.