1. Ўқувчилар замон билан хамнафас. Дунё ва Ўбекистон янгиликлари ахборот соатига маълумотлар тўплаш, тенгдошларга етказиш тизимли йўлга қўйилган.
  2. Коллежда 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш тизимини янада такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарори ижроси бўйича “Келажагим ўзимнинг қўлимда” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ИИО ФМ, ёшлар иттифоқи, бириктирилган 36- сонли ОП, 3 “Чарх-Камолон” маҳала фаоллари, “Новза” масжиди имоми ташрифлари ташкил этилди.
  3. 1-октябрь “Устоз ва мураббийлар” куни муносабати билан коллежда ўқитувчиларни тантанали кутиб олинди.
  4. Эрталабки сафланишда ўқувчилар байрам табриги ўтказилди.
  5. Куннинг иккинчи ярмида “Устоз ва мураббийлар” куни байрам дастури давом эттирилди. Ушбу ўтказилган байрам тадбирига фидокорона меҳнати синган, коллеж тарихида ишлаб кетган барча педагог-ходимлар таклиф этилди. Уларни байрам билан табриклаб,  коллеж томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди. Тадбирга Ўзбекистон  автомобиль давлат қўмитасидан Д.Мусаев ташриф этиб, коллежнинг қатор  фидоий устозларини қўмитанинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирлаб ўтди. Шунингдек, тадбирга Чилонзор тумани ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари топширилди.
  6. 19 октябрь куни коллежда китобхонлик кечаси. Р.Рейдингнинг Голландиядаги 101 ўзбек асири асар таҳлили бўлиб ўтди. Ушбу кечада Халқ таълими аълочиси Ш.Ёқубов, Манзума Қодирийлар ташрифи ташкил этилди.

 

Leave a Comment