Коллежда 2018 йил 24 октябрь куни Тошкент шаҳар Халқ демократик партияси билан ҳамкорликда “Ёшлар-кеча, бугун, эртага” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Коллежда ҳар ҳафтанинг жума куни 1 жуфтликда дарс жадвалига “Маънавият соати” белгиланган. Ушбу “Маънавият соат”ларини директор ўринбосарлари томонидан “Очиқ маънавият соат”лари ўтиш йўлга қўйилган.
Коллежда маънавият бўлими томонидан иқтидорли ўқувчилар билан ишлар фаолияти йўлга қўйилган.
Ўқувчилар ва педагог-ходимлар ўртасида омавий спортни ривожлантириш ва тарғибот этиш мақсадида коллежда доимий спорт мусобақалари фаолияти йўлга қўйилган.
Коллеж билан Тошкент шаҳар ИИББ ЙХХБ бошқармаси билан доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб мавжуд 44 та гуруҳда таҳсил олувчи ўқувчиларни йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этишлари юзасидан доимий огоҳлантириш тарғибот-ташвиқот ишлари йўлга қўйилган.