Мустақил Ўзбекистоннинг яқин ва эъзозли қўшниларидан бўлмиш Марказий Осиё давлатларини Буюук ипак йўли орқали Европа мамлакатлари билан тенг тотувлик асосидаги алоқаларини ривожлантириб боришга хисса қўшган ва қўшиб келаётган улуғ Хитой давлати ва Хитой халқ Республикаси билан ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларидаги алоқалари кун сайин ривожланиб бормоқда. Хар иккала давлатлар раҳбарларининг учрашувлари, уларда қабул қилинаётган, турли лойха ва қарорлар муҳим роль ўйнамоқда. Шу асосида куни Хитой халқ Республикаси Гансу провинцясия ташаббуси ҳамда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Гансу провинцияси делегатциясининг Ўзбекистон Республикасига мўлжалланган ташрифи шу кунларда пойтахтимизга амалга оширмоқда.
Ушбу ташриф дастурига биноан қайд этиб ўтилган провинциянинг бир қатор етакчи таълим муассасалари вакиллари таълим ва ижтимоий иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини янада мустахкамлаш масалалари бўйича, Хусусан, 2018 йил 20 ноябрь куни Тошкент автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежига ташриф этдилар. Ташриф давомида меҳмонлар коллежнинг бугунги кундаги салоҳияти, шунингдек ўқув жараёнини ўрганиб, ўқувчилар билан учрашув ва музокаралар олиб борилди. Учрашувдан мақсад ҳар иккала Республика таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро тажриба алмашишдир.