7 2018 йил 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги ПҚ-3598-сон Қарори ижроси бўйича “Абай ҳаёти ва ижод йўллари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбати адабиётшунос М.Қодирий, Халқ таълими аълочиси Ш.Ёқубовлар таклиф этилди. Суҳбатда қозоқ эли шоири Абайнинг ўлмас ва ўчмас асарлари ўқиб эшиттирилди, таҳлилқилинди.
8 2018 йил 6 декабрь куни 2 Республика “САМАРАЛИ ИННОВАЦИОН ”ҒОЯЛИ ҚУРИЛМА” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Тошкент автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежининг 3 босқич 72-16-эк гуруҳ ўқувчиси Темир Солиев фаол иштирок этиб фахрли 3 ўринни эгаллади.
9 2018 йил 7 декабрь куни ўқувчилар ўртасида Ватанга садоқат руҳини ошириш, қолаверса Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан 81140-сонли харбий қисм билан ҳамкорликда “Юртим-сенга жоним фидо” мавзусида тадбир ўтказилди.
10 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги
ПҚ-3271-сонли Қарори асосида коллежда ҳар ҳафтанинг жума куни ўқитувчилар ўртасида “Китобхонлик куни” лойиҳаси йўлга қўйилган. 2018 йил 20 декабрь куни ушбу лойиҳа фаолияти давомида Қирғиз адиби Ч.Айтматовнинг Жамила асари муҳокама этилди. Унда илгари сурилган фикр, қарашлар эркин мунозара остида ўтди. “Китобхонлик куни” лойиҳасида доимий иштирок этиб, ўз фикр ва қарашлари билан алоҳида эътибога эга ўқитувчилар коллеж раҳбарияти қолаверса, касаба уюшмаси томонидан рағбатлантирилди, уларга эсдалик совғалари топширилди.
11 2018 йил якунида коллеж директори, Ўзбекистон Республикасида Хизмат Кўрсатган Ёшлар Мураббийси, Профессор Ж.Р.Кульмухамедов томонидан “НАУЧНЫЕ ОСНОВЫ ПОВЫШЕНИЯ ЭФФЕКТИВНОСТИ АВТОТРАНСПОРТНЫХ ЖАРКО-СУХОГО КЛИМАТА” номли монографияси, “YO’L HARAKATI XAVFSIZLIGI ASOSLARI YO’L HARAKATI XAVFSIZLIGI ASOSLARI”, “ОСНОВЫ БЕЗОПАСНОСТИ ДОРОЖНОГО ДВИЖЕНИЯ” номли ўқув қўлланмаси 2 тилда лотин ва рус тилларида нашр этилди.