Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сон фармонига мувофиқ ана шундай қоида белгилаб қўйилган.

Яъни техникумларда ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИСИЗ якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-КУРСДАН ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Техникумларда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда давлат буюртмаси ёки тўлов-контракт асосида ўқиш мумкин.

Техникумларга ўқишга кириш учун texnikum.edu.uz сайти орқали 25 сентябрга қадар (шу куни ҳам) онлайн ариза топшириш мумкин.

Абитуриентлар учун 197 та техникумда жами 138 тадан ортиқ мутахассисликлар мавжуд.

Электрон платформа орқали ҳужжатларни топширишда қуйидагилар сўралади:

1️⃣ Электрон ариза тўлдирилади;
2️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси юкланади;
3️⃣ паспорт маълумотлари киритилади.

@ToshAvtoVaYollarTexnikumi
@ToshAvtoVaYollarTexnikum

Leave a Comment